Поиск
RUUZ

Происшествия

Самарқандда маҳалладаги кўприк қулаб тушди

Ёғингарчилик оқибатида сойнинг қирғоқ қисми ювилиши натижасида кўприк устидаги юк кўтарувчи конструкциялар пастга қулаб тушган.

52views0replies
0

Ургут тумани ҳокимлиги

Самарқанд вилояти Ургут тумани Узунсой маҳалласидаги кўприкни сел олиб кетгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан вилоят ҳокимлиги муносабат билдирди.
Ҳокимликнинг маълум қилишича, айни кунларда ҳудудларда кузатилаётган мавсумий ёғингарчилик оқибатида сойнинг қирғоқ қисми ювилиши натижасида кўприк устидаги юк кўтарувчи конструкциялар пастга қулаб тушган. Сойдан  ҳеч қандай кучли сел оқими оқиб келмаган ва атрофдагиларга зарар етмаган.
"Ҳозирда туман ҳокимлиги ташаббуси билан кўприкни қайта тиклаш ишлари йўлга қўйилган бўлиб, аҳолига қисқа фурсатларда фойдаланишга топшириш мақсадида амалий ишлар олиб борилмоқда" - дейилади хабарда.
Маълумот ўрнида, ушбу кўприк 1974 йилларда маҳаллий аҳоли томонидан ҳашар йўли билан қурилган.
52views0replies
0

Комментарии