Бугун, 20 март куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида судланувчи С.У.га доир маъмурий ишни кўриб чиқилди.
Унга кўра, ўтган йилнинг 1 ноябрь куни чет эл фуқароси Баи Ли Меи Чилонзор тумани ИИО ФМБга ариза билан мурожаат қилиб, унда яшаш уйига сантехник ишларини бажариш учун келган фуқаро С.У. унга шилқимлик қилиб, қўлидан ушлаб қучоқлаб олганини маълум қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Суд мажлисида судланувчи С.У. юқорида кўрсатиб ўтилган ҳолатдаги айбига иқрорлигини, бундай ҳолат бошқа такрорланмаслигини айтиб енгиллик беришни сўраган.
Суд ҳукмига кўра судланувчи С.У.га нисбатан МЖтКнинг 41-1-моддаси 1-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилди ва унга нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.