Поиск
RUUZ

Общество

Қўқон аэропорти мунтазам авиақатновларни қабул қилишни бошлайди

Қўқон аэропортининг реконструкция ишлари якунланди ва биринчи техник парвоз қабул қилинди.

106views0replies
0

Uzbekistan Airports

Фарғона вилоятида "Қўқон" аэропортини реконструкция қилиш ишлари якунланди. 20 март куни эрталаб аэропорт биринчи техник парвозни қабул қилди – "Uzbekistan airways" авиакомпаниясининг А320 NEO самолёти экипажи Қўқон аэропортига қўнди. Бу ҳақда "Uzbekistan airways" Матбуот хизмати хабар берди.
Вилоят аэропортида учиш-қўниш йўлаги 2000 метргача узайтирилди ҳамда А320 ва АТР72-600 русумли самолётлар учун иккита тўхташ жойига эга перрон реконструкция қилинди. Шунингдек, аэропортда 100 кишига мўлжалланган 900 кв.м майдонли янги йўловчи терминали қурилди.
Қўқон аэропортига мунтазам парвозлар 2024 йил 1 апрелдан бошлаш режалаштирилган.
106views0replies
0

Комментарии