Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда электромобиллар импорти чекланиши мумкин

BYD компанияси Ўзбекистон ҳукуматига электромобилларнинг тартибсиз импортини чеклаш бўйича ҳукуматга мурожаат қилди.

305views0replies
0

uzavtosanoat.uz

“Ўзавтосаноат” билан ҳамкорликда Жиззахда автомобил ишлаб чиқаришни йўлга қўйган BYD компанияси электромобилларнинг тартибсиз импортини чеклаш бўйича ҳукуматга мурожаат қилди. Бу ҳақда президентнинг Ўзбекистонда электромобиллар ва гибрид автомобиллар ҳамда уларнинг бутловчи қисмларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича инвестиция битимини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорида қайд этилган.
Қайд этилишича, компания мурожаатни электромобилларнинг маҳаллий иқлим ва йўл шароитларига мослаштирилмагани ҳамда расмий кафолатга эга бўлмагани билан изоҳлаган. Президент қарорида мазкур мурожаат қабул қилингани белгиланган.
Қарорга кўра, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, "Ўзавтосаноат" АЖ инвестиция шартномасига қуйидаги масалаларни қўшиш бўйича BYD компанияси билан музокаралар олиб борсин ва натижаси бўйича қўшимча келишувни Вазирлар Маҳкамасига киритади:
— Инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг кейинги даврларида электромобиль ва гибрид автомобиллар ишлаб чиқариш қувватини босқичма-босқич йилига 500 минг донагача ошириш;
— Инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг кейинги даврларида ишлаб чиқариладиган электромобиль ва гибрид автомобилларнинг маҳаллийлаштириш даражасини 60 фоизгача етказиш;
маҳаллий аҳоли учун 10 000 та янги иш ўринларини яратиш;
— Ишлаб чиқарилган электромобил ва гибрид автомобилларни қўшма корхона томонидан белгиланган экспорт давлатларидан ташқари доимий равишда экспорт қилинадиган давлатлар рўйхатини кенгайтириш;
— Сифатли ва хавфсиз электромобил ва гибрид автомобилларни харид қилиш, уларнинг маҳаллий иқлим шароитларига мувофиқлигини таъминлаш ҳамда кафолатли сервис хизматини кўрсатиш бўйича истеъмолчиларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш чораларини ишлаб чиқиш.
305views0replies
0

Комментарии