Поиск
RUUZ

Общество

Дудуқланган болаларни қўрқитиш усулида даволаган педагогга жиноят иши қўзғатилди — видео

Унинг қўллаётган руҳий ва жисмоний зўравонлик усуллари болаларнинг соғлиғига жиддий зарар келтириши ва педагогика қоидаларига бутунлай зидлиги тўғрисида хулоса берилган.

203views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда бир аёл дудуқланган болани сўкиниш ва қўрқитиш усулида даволашга урингани ва ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани ўрганиш олиб бораётгани ҳақида хабар берилган эди.
Болалар омбудсманининг Д.Ж. нинг иш услубига илмий ва касбий баҳо бериш учун киритган сўрови асосида малакали дефектолог ва логопедлардан иборат ишчи гуруҳ ўрганиш ишларини олиб борган. Ўрганиш давомида педагог Д.Ж. нинг иш усули мутлақо илмий асосланмаганлиги, мураккаб дудуқланиш муаммосига тор ва ибтидоий ёндашувда эканлиги маълум бўлган. Натижада Д.Ж. нинг дудуқланишни бартараф этишда қўллаётган руҳий ва жисмоний зўравонлик усуллари болаларнинг соғлиғи ва тарбиясига жиддий зарар келтириши ҳамда педагогика қоидаларига бутунлай зидлиги тўғрисида хулоса берилган.
Юнусобод тумани ИИО ТБ олиб борган терговга қадар текширув материаллари Юнусобод тумани прокуратураси томонидан назорат доирасида ўрганилиб, экспертлар ишчи гуруҳи хулосаси ва аниқланган бошқа ҳолатлар асосида, Д.Ж. нинг ҳаракатларида алдаш ва одамларни ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ва унинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритишда ифодаланган жиноят аломатлари мавжудлиги аниқланган.
Жорий йилнинг 27 февраль куни унга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда Юнусобод тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

203views0replies
0

Комментарии