Поиск
RUUZ

Криминал

Insta-блогер Холиқжон вайнер 7 суткага, 4 нафар шериклари 5 суткага қамалди — видео

У 4 нафар шериклари билан Nexia автомашинасини бошқариб, қасддан йўл белгисига шикаст етказган.

216views0replies
0

Видеодан кадр

Жорий йилнинг 13 март куни Бухорода блогерлар контент олиш мақсадида Nexia автомашинасини бошқариб, қасддан йўл белгисига шикаст етказгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати изоҳ берди.
Унга кўра, ҳолат юзасидан вилоят ИИБ жамоат хавфсизлиги хизмати ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, транспорт бошқарувидаги ҳайдовчига ҳам, автомашина эгаси шахсига ҳам аниқлик киритилди ва автомашина жарима майдончасига жойлаштирилди.
Вайнер ва унинг 4 нафар шерикларига нисбатан МЖтКнинг тегишли моддалари билан маъмурий иш қўзғатилиб, иш жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судида мазмунан кўриб чиқилди.
Мазкур ҳолатда иштирок этган 4 нафар шахсга нисбатан МЖтКнинг 183-моддаси тартибида 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Шунингдек, ушбу ҳолат асосчиси бўлган Ҳолиқ Самадов МЖтКнинг 125-моддаси 1-қисми, 128-5-моддаси 2-қисми, 147-моддаси ҳамда 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этилганликда айбли деб топилди ва 34-модда қўлланган ҳолда унга нисбатан 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
216views0replies
0

Комментарии