Поиск
RUUZ

Реклама

Uzum ходимлари республика ҳашари доирасида бутун Ўзбекистон бўйлаб дарахт экиб чиқишди

«Ҳаводек зарур» лойиҳаси доирасида бутун мамлакат бўйлаб Uzum миллий рақамли экотизими ходимлари ҳашарга чиқиб, 100 дан ортиқ дарахт экишди.

340views0replies
0

Тошкентда Uzum жамоаси Олмазор туманида жойлашган Соғбон кўчасидаги хиёбонда шумтол кўчатларини экишди ва мамлакатнинг 20 та шаҳрида Uzum Market миллий маркетплейсининг буюртмаларини тарқатиш пунктлари олдида дарахтлар экилди.
«Жамоа билан биргаликда биз нафақат рақамли экотизимни, балки мамлакатимизнинг миллионлаб аҳолиси учун келажакни қурмоқдамиз. Бутун республика учун муҳим лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун экотизим жамоаси билан биргаликда бизда мавжуд бўлган барча ресурслардан фойдаланамиз: омборлар, логистика, вақт ва кучимиз. Шундай қилиб, биз ONA жамғармасига бутун мамлакат бўйлаб муҳтожларга ёрдам кўрсатишда кўмаклашамиз ва бугун кўчаларимиз ва ҳавомиз тоза бўлишига ҳисса қўшиш учун бутун мамлакат бўйлаб ҳашарга чиқдик», – деди Uzum Market бош директори Илшат Хаметов.
Дарахтларнинг координаталари «Яшил Макон» умуммиллий платформасига маълумотларни киритиш учун Экология вазирлигига топширилади – шу тариқа нафақат Uzum ходимлари, балки давлат органлари ҳам кўчатлар ҳолатини кузатиб боришади. Дарахтлар Фарғона, Бухоро, Навоий, Андижон, Қарши, Термиз, Наманган, Жиззах, Урганч, Қўқон, Нукус, Чирчиқ, Ангрен, Олмалиқ, Гулистон, Шаҳрисабз, Бекобод, Марғилон, Асакада экилган.
Реклама ҳуқуқи асосида
340views0replies
0

Комментарии