Поиск
RUUZ

Общество

Президент пойтахтдаги маҳаллалардан бирига бориб, сумалак ковлади — видео

Шавкат Мирзиёев пойтахтнинг Яккасарой туманидаги Дилбулоқ маҳалласига ташриф буюрди.

60views0replies
0

president.uz

Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтнинг Яккасарой туманидаги Дилбулоқ маҳалласига ташриф буюриб, аҳоли билан "Наврўз" байрамини нишонлади. Бу ҳақда президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Дилбулоқ маҳалласида 6 минг 700 нафардан зиёд аҳоли яшайди. Маҳалла хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Уч юзга яқин савдо, саноат ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида маҳаллий ёшлар ва аёллар ишламоқда. Мактабгача таълим ташкилоти, оилавий поликлиника, ихтисослаштирилган спорт мактаби, педагогика институти филиали фаолият юритмоқда.
Давлатимиз раҳбари ушбу мажмуаларни кўздан кечирди, маҳалла аҳли билан самимий суҳбатлашди.
"Аввало, сизларни улуғ айём кунлари билан, келаётган Наврўз билан табриклайман. Маҳаллангиздаги ободликни, иш жойларини, байрам нафасини кўриб, хурсанд бўлдим. Нима учун ҳудудларда кўп юраман? Чунки мен одамларга ишонаман. Ҳамма маҳаллаларни шундай ўзгартиришга ҳаракат қилишимиз керак. Мамлакатимизда 9 минг 450 та, Тошкентда 585 та маҳалла бор. Ҳозир уларга иқтисодий комплекс ташкилотларини бириктирадиган тизим қилаяпмиз. Мақсадимиз - ҳар бир хонадонга, ҳар бир инсонга етиб бориш. Халқнинг розилиги, дуоларига муносиб бўлиш ҳаммамизга насиб этсин, - деди президент.
Шу борадаги манзилли чора-тадбирлар “маҳалла еттилиги” ва мутасаддилар билан мулоқотда муҳокама қилинди.
"Хабарингиз бор, иқтисодий комплекс ташкилотларини маҳаллаларга бириктираяпмиз. Бунда банкларнинг ҳам ўрни бор. Улар орқали туманлардаги корхоналарга қўшимча шароит яратиб, енгил кредитлар бериб, яна иш ўринлари очишини қўллаб-қувватлаш керак. Энди маҳаллалар ҳам замонга муносиб, ҳаракатчан бўлиши лозим. Умуман, ишлайман деган одамга шароит яратиб беришимиз шарт, - деди давлат раҳбари.
60views0replies
0

Комментарии