Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкент вилоятида 10 млрд сўмлик қалбаки косметика ишлаб чиқарган цех аниқланди — видео

20 дан зиёд машҳур брендлар номи остида 280 минг донадан ортиқ сифатсиз  косметика ва парфюмерия воситалари ишлаб чиқарилган.

180views0replies
0

Божхона қўмитасининг Таргетлаш va хавфларни бошқариш бошқармаси, Тошкент вилояти божхона бошқармаси тезкор тузилмалари va «Яллама» чегара божхона пости ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида ҳужжатларда умуман қайд этилмаган 21 турдаги товарлар, шу жумладан, юз учун крем, лосьон, юз ниқоби, ифор таратувчи суюқликлар, сурма каби косметик воситаларнинг идиш va қутилари аниқланган. Уларнинг умумий қиймати 3 млрд сўмни ташкил қилган.
 Мазкур тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу товарлар етказилиши назарда тутилган манзил аниқланган.
 Натижада Бўка туманидаги омборлардан бирида хорижий брендлар номи остидаги косметика ва парфюмерия воситаларининг қалбаки нусхаларини ишлаб чиқарувчи яширин цех фаолияти фош қилинди.
 Цехда Европа мамлакатлари, Корея, Бирлашган араб амирликлари, Хитой каби давлатларнинг 20 дан зиёд турли машҳур брендлари номи остида ишлаб чиқарилган 280 минг донадан ошиқ сифатсиз ваъ қалбаки косметика va парфюмерия воситалари ҳозирда вақтинча сақловга олинган бўлиб, уларнинг умумий қиймати 10 млрд 100 млн сўмдан ошмоқда.
 Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
180views0replies
0

Комментарии