Поиск
RUUZ

Политика

Ўзбекистон 148-давлат билан дипломатик муносабатлар ўрнатди

Ҳужжатни Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили ва Гамбиянинг БМТдаги доимий вакили имзолади.

37views0replies
0

dunyo.info

Шу йил 14 март куни Нью-Йоркда Ўзбекистон ва Гамбия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги Қўшма коммюнике имзоланди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон ТИВ.
Икки давлат ҳукуматлари номидан ҳужжатни Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ва Гамбиянинг БМТдаги доимий вакили Ламине Дибба имзолади.
Икки томонлама ҳамкорликнинг ўзаро манфаатли йўналишларини топиш бўйича ўзаро ҳамкорликни фаоллаштириш тўғрисида келишувга эришилди.
Шу тариқа, Ғарбий Африкада жойлашган Гамбия Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 148-давлат бўлди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 март куни Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон ва Белиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида Қўшма коммюнике имзолангани ҳақида хабар берган эдик.
37views0replies
0

Комментарии