Поиск
RUUZ

Общество

Тошкент вилоятида “Қабристонларни сақлаш” бўлими бошлиғи пора билан ушланди

У тадбиркордан дафн маросимларини ўтказиш хизмати кўрсатишга рухсат бериши эвазига $2 минг талаб қилган.

970views0replies
0

Прокуратура департаменти

Дафн маросимларини ўтказиш хизмати кўрсатишга рухсат бериши эвазига тадбиркордан 2 000 АҚШ доллари талаб қилган бўлим бошлиғи ушланди. Бу ҳақжа Бош прокуратура департаменти хабар бермоқда. 
Маълум қилинишича, “Қабристонларни сақлаш” бўлими бошлиғи Ж.А. тадбиркор И.Т.дан дафн маросимларини ўтказиш хизматини кўрсатишга рухсат бериши эвазига 2 000 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 200 АҚШ долларини қўлга киритган. У яна 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
970views0replies
0

Комментарии