• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 16 марта 2024

Дронлардан ноқонуний фойдаланганлик учун жазони енгиллаштирувчи қонун қабул қилинди

Учувчисиз учадиган аппаратларни ноқонуний олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки фойдаланишга маъмурий жазо белгиланади. Аввал уч йилгача қамоқ жазоси бор эди.

268
0
UzNews.uz

“Айрим тоифадаги жиноий қилмишлар учун жавобгарлик либераллаштирилиши муносабати билан Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун президент томонидан имзоланди.

Мазкур қонун билан учувчисиз учадиган аппаратларни, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш ҳаракатларини содир этганлик маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.  

Қонунга хилоф равишда ушбу қилмишни биринчи маротаба содир этган шахслар учун жиноий жавобгарлик эмас, балки маъмурий жавобгарлик белгиланиши ўз навбатида, жамиятимизда ушбу турдаги жиноятлар кўпайишини олдини олишга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга, мамлакатимизга чет эллик сайёҳлар оқимини тобора кенгайтиришга хизмат қилади.

Қонун расмий эълон қилингандан сўнг 15 июндан кучга киради.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда учувчисиз учиш аппаратлари, уларнинг бутловчи қисмлари ва эҳтиёт қисмларини ноқонуний олиб кириш, сотиш, сотиб олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

268
0