Поиск
RUUZ

Общество

1 апрелдан АИ-80 бензин нархи ошади – “Ўзбекнефтгаз”

Бунга акциз солиғи ставкаларининг ўзгариши сабаб бўлган.

299views0replies
0

UzNews.uz

Жорий йилнинг 1 апрель санасидан бошлаб, акциз солиғи ставкаларининг ўзгариши муносабати билан нефть маҳсулотлари нархлари ўзгармоқда. Бу ҳақда «Ўзбекнефтгаз» Ахборот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, нефт маҳсулотлари ва бошқа акциз тўланадиган товарлар ва хизматларга нисбатан солиқ ставкалари қуйидагича ўзгаради:
1. Нефт маҳсулотларини ишлаб чиқаришдаги акциз солиғи:
⁃ АИ-80 бензини маҳсулотининг 1 тоннаси учун 303 000 сўмдан 340 000 сўмга (37 000 сўмга);
авиакеросин (синтетикдан ташқари) маҳсулотининг 1 тоннаси учун 242 000 сўмдан 271 000 сўмга (29 000 сўмга);
⁃ дизел ёқилғиси (синтетикдан ташқари) маҳсулотининг 1 тоннаси учун 291 000 сўмдан 326 000 сўмга (35 000 сўмга);
⁃ ЭКО дизел ёқилғиси (синтетикдан ташқари) маҳсулотининг 1 тоннаси учун 262 000 сўмдан 293 000 сўмга (31 000 сўмга);
2. Нефт маҳсулотларини ва суюлтирилган газни якуний истеъмолчига реализация қилишда аксиз солиғи:
⁃ АИ-80 бензин учун маҳсулотининг 1 тоннаси учун 565 000 сўмдан 633 000 сўмга (68 000 сўмга);
⁃ дизел ёқилғиси (синтетикдан ташқари) маҳсулотининг 1 тоннаси учун 516 000 сўмдан 578 000 сўмга (68 000 сўмга);
⁃ суюлтирилган газ маҳсулотининг 1 тоннаси учун 807 500 сўмдан 904 000 сўмга (96 500 сўмга) ошиши белгиланган.
299views0replies
0

Комментарии