Поиск
RUUZ

Общество

Қашқадарёда алимент тўламасдан қочиб юрган эр уйидаги кўрпалар тагидан топилди — видео

МИБ ходимлари эрни қидириб, унинг уйига боришганида у уйдаги йиқитилган кўрпалар тагидан олиб чиқди.

193views0replies
0

Видеодан кадр

Маълум бўлишича, фуқаролик ишлари бўйича Яккабоғ туманлараро судининг 2020 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор эркак ундирувчи собиқ аёли фойдасига вояга етмаган фарзандлари 2 нафар учун алимент ундириш белгилаган. Аммо, эр алимент пулларини ўз вақтида тўлашлиги тўғрисида огоҳлантирилган бўлса-да, тўламасдан келган.
Шундан сўнг, давлат ижрочиси қарздорнинг яшаш уйига бир неча маротаба борган. Уни топиш имкони бўлмаганлиги сабабли, унга нисбатан 2024 йил 12 январда қидирув эълон қилинган.
Бошқарма Қидирув шўъбаси ходимлари 13 март куни қарздорнинг ижро ҳужжатида кўрсатилган манзилига боришган. Қарздорнинг яшаш хонадонидаги барча жойлар кўздан кечирилди, тадбир жараёнида бир ходим уйнинг болохонаси ва томини текшираётган бир пайтда, 2-ходим эрни йиқитилган кўрпалар тагидан олиб чиқди.
Шу куннинг ўзида қарздор мавжуд 28 млн 971 минг сўм алимент қарздорлигини тўламаганлиги сабабли, ЖИиноят ишлари бўйича Якккабоғ туман суди томонидан эрга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
193views0replies
0

Комментарии