Поиск
RUUZ

Общество

Тошкент халқаро аеропортининг назоратчиси пора билан ушланди

Қўлга олинган шахс ижтимоий тармоқларда танишган фуқарога 1800 доллар эвазига ишга жойлаштиришга ваъда берган.

1687views0replies
0

UzNews.uz

Маълум қилнишича, Тошкент халқаро аеропортининг Aвиация хавфсизлик хизмати қўриқлаш назоратчилар бўлинмаси назоратчиси A.Б. ижтимоий тармоқ орқали жабрланувчи билан танишади ва унинг қариндошини Тошкент халқаро аеропортининг Aвиация хавфсизлик хизмати қўриқлаш назоратчилар бўлинмасига назоратчи сифатида ишга киритиб қўйишни ваъда қилган. 
У бунинг эвазига 2 минг AҚШ доллари талаб қилади. Лекин, жабрланувчи 1800 AҚШ доллари беришини маълум қилади.
2023 йилнинг 6 декабр куни Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, A.Б. 1800 AҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳолат юзасидан A.Б.га нисбатан ЖКнинг 25,168-моддаси ва 28,211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди. Жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди томонидан эса A.Б. га нисбатан 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
1687views0replies
0

Комментарии