Поиск
RUUZ

Общество

Қўйлиқ улгуржи бозорининг фаолияти тўхтатилиши расман эълон қилинди

Бир неча йиллардан бери муҳокамаларга айланиб келаётган Қўйлиқ улгуржи бозорининг тугатилиши расман эълон қилинди.

214views0replies
0

UzNews.uz

"Тошкент қишлоқ хўжалик маҳсулотлари улгуржи бозори" АЖ ("Қўйлиқ бозори") фаолияти расман тугатилди. Бу ҳақда Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги корпоратив ахборот ягона порталига маълумот жойлаштирилган
Шунингдек, “Тошкент қишлоқ хўжалик маҳсулотлари улгуржи бозори” расмий сайтида 1 март куни берилган хабарга кўра, 2024 йил 29 февралдан жамият акциядорларининг қарорига кўра ихтиёрий тугатилмоқда. 
"Тошкент шаҳри Бектемир тумани Тошкент автомобиль Халқа йўли манзилида жойлашган “Тошкент қишлоқ хўжалик маҳсулотлари улгуржи бозори”АЖ 2024 йил 29 февралдан жамият акциядорларининг 2024 йил 29 февралдаги навбатдан ташқари умумий йиғилиши қарорига кўра ихтиёрий тугатилмоқда.
Тугатилаётган “Тошкент қишлоқ хўжалик маҳсулотлари улгуржи бозори” АЖ бўйича мурожаатлар тугатиш тўғрисидаги эълон чиққан пайтдан эътиборан икки ой давомида Тошкент шаҳри Бектемир тумани Тошкент автомобил халқа йўли (Тошкент қишлоқ хўжалик маҳсулотлари улгуржи бозори маъмурияти) манзилида қабул қилинади", - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил декабрда "Қўйлиқ" бозори ва унга туташ улгуржи савдо майдони бошқа жойга кўчирилиши ҳақида хабар берилган. Бунга пойтахтдаги йўл инфратузилмасини яхшилаш, коммуникация тармоқларини такомиллаштириш ва тирбандликларнинг олдини олиш сабаб қилиб кўрсатилганди.
214views0replies
0

Комментарии