Вилоят ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабар беришича, Раҳимов Шерзод Абдухалилович Фарғона вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Тайинловга қадар, у 2015-2019 йилларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати бўлган. 2020 йил 22 январдан тайинловга қадар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси вазифасида фаолият кўрсатиб келаётган эди.
2019 йилдан буён Фарғона вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари бўлиб ишлаб келган Файзуллажон Қосимов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан, жорий йил 21 февралда Бош вазир котибияти «Маҳалла еттилиги», ёшлар сиёсати ва маънавият масалалари департаментининг раҳбари этиб тайинланганди.