Поиск
RUUZ

Общество

Навоийда қурилган янги домнинг базальт плиталари ажралиб тушди

Ҳолат юзасидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги расмий муносабат билдирди.

169views0replies
0

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда “Янги Ўзбекистон” массивида қурилган «дом»нинг шувоғи кўчиб тушганлиги мазмунидаги хабар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Қурилиш ва уй-жой коммунал соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси масъуллари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилган.
Ушбу объект Навоий вилояти Кармана тумани “Янги Ўзбекистон” массиви ҳудудида “ALISHER QURUVCHI SERVIC ҚУРУВЧИ СEРВИС” корхонаси томонидан қурилган бўлиб, у 2023 йилнинг 12 май куни фойдаланишга қабул қилинган.
Маълум қилинишича, пудратчи ташкилот - “АЛИШEР ҚУРУВЧИ СEРВИС” ХК томонидан лойиҳа талабларида кўрсатилган энергия тежовчи параметрларни ҳисобга олган ҳолда турар-жой объектининг ташқи деворларига ҳарорат сақловчи базальт қопламаси монтаж қилинган. Қоплама устки қисмидан қурилиш тўри билан асосга маҳкамланиб, сувоқлаш ва пардозлаш ишлари бажарилган.
Кучли ёғингарчилик даврида бино ён томони, яъни 5- ва 4-қават оралиғида базальт қопламаси орасига ёмғир сувларининг доимий кириб туриши натижасида қоплама кўп миқдорда сув массасига тўйинган. Натижада базальт оғирлиги ошиб кетиб, яхлит асосга маҳкамланган қурилиш тўри  билан бирга  базальт плиталар ажралиб тушган.
"Ҳолат юзасидан пудрат ташкилоти томонидан сифатсиз ҳолга келган фасад қисмини қайта тиклаш ишлари олиб борилмоқда",- дейилади хабарда.
169views0replies
0

Комментарии