Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкент халқаро аэропортида 21 ёшли қўшмачи аёл ушланди — видео

У 2 нафар қизни фоҳишаликка Россияга жўнатаётган бўлган.

176views0replies
0

Тезкор тадбирда қизларни алдов йўли билан Россияга жўнатаётган шахс Тошкент халқаро аэропортда қўлга олинган. Бу ҳақда ИИББ Ахборот хизмати маълум қилди.
Тадбир давомида Янгийўл туманида яшовчи 2002 йилда туғилган «Бону» тахаллуси билан танилган аёл Тошкент ва Хоразм вилоятида яшовчи, икки нафар тенгдоши (аёллар)ни мўмай даромад топадиган иш топиб беришни ваъда қилиб, фоҳишалик билан шуғуллантириш мақсадида (Тошкент халқаро аэропортидан Тошкент — Жуковский авиарейси орқали) Россия Федерациясига жўнатаётган вақтида вилоят ИИББ тезкор ходимлари томонидан ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан ушланган шахсга нисбатан ЖКнинг 135-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
176views0replies
0

Комментарии