• 12 592 сум
    -84.4
  • 14 822 сум
    -153.86
  • 160 сум
    -1.38
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 592 сум
    -84.4
  • 14 822 сум
    -153.86
  • 160 сум
    -1.38
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 13 марта 2024

Тошкентда дарс қолдирган ўқувчининг отаси мактабда жанжал кўтарди

Фуқаро ўғлининг хатти-ҳаракатларидан жаҳли чиқиб барча айбни мактаб маъмуриятига ағдариб, улар билан жанжаллашган.

3138
0
qbb.uz

Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси Матбуот хизматининг маълум қилишича, жорий йилнинг 12 март куни Чилонзор туманида жойлашган 200-мактаб директори ва инспектор-психологи томонидан мактаб ўқувчилари таҳлил қилинди. Унга кўра, сурункали равишда дарс қолдираётган ҳамда тартиб интизоми яхши бўлмаган ўқувчилардан бирининг отаси фуқаро М.Э. суҳбатга чақиртирилди.

Суҳбат мобайнида мактаб директори ва инспектор-психолог, фуқаро М.Э.га фарзандининг дарсга келмаётганининг сабабларини сўраб, дарсда ўзини тутиши ҳам ўзгариб қолганлиги тўғрисида маълумот берилиб, биргаликда шуғулланиш зарурлиги тушунтирилган. Фуқаро М.Э. эса ўғлининг хатти-ҳаракатларидан жаҳли чиқиб, мактаб маъмурияти билан ҳамкорликда ишлаш ўрнига аксинча уларга айбни ағдариб, жанжал кўтарган.

"Ташвиш" хабари асосида соат 10:17 атрофида етиб келган тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ ходимлари томонидан фуқаро М.Э. туман ИИБга олиб борилган ва унга нисбатан МЖтКнинг 47-моддаси (болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) бўйича баённома расмийлаштирилган.

3138
0