Поиск
RUUZ

Общество

Uzbekistan Airways авиакомпанияси Boeing 787-Dreamliner қанотидаги бўёқ кўчиши юзасидан изоҳ берди

Авиакомпаниянинг таъкидлашича, бўёқ кўчиши косметик нуқсон бўлиб, парвознинг яроқлилиги ва ҳаво кемаси парвозларининг хавфсизлигига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди.

144views0replies
0

Видеодан кадр

"Uzbekistan Airways" АЖга қарашли "Boeing" В787 самолётининг қанот қисмидаги бўёқлари акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан "Uzbekistan Airways" АЖ муносабат билдирди.
"Boeing" компаниясининг В787 ҳаво кемалари композит қисмларидаги бўёқларни кўчиш муаммоси биринчи марта содир бўлмаяпти.
Ҳозирда Boeing концерни АҚШ Авиация маъмуриятига Boeing 787-Dreamliner туридаги ҳаво кемаларининг қаноти ва қанотини ҳаракатланувчи қисмларида махсус ёпиштириладиган "speed tape" лентасидан фойдаланишга вақтинча рухсат бериш илтимоси билан мурожаат қилди.
Сўнгги маълумотларга кўра, юқорида айтиб ўтилган ҳаво кемаси турининг деярли барча эксплуатантлари All Nippon Airways, Japan Airlines, United airlines, American Airlines, Air New Zealand ва бошқалар, иқлим шароитидан қатъи назар, шунга ўхшаш муаммога дуч келишган.
Барча авиаташувчилар ультрабинафша нурлар таъсирида ушбу турдаги ҳаво кемаларидаги бўёқ қопламасини кўчиши ҳақида мунтазам равишда хабар беришади.
Boeing концерни кўчиб кетган бўёқни тиклаш учун ультрабинафша нурланишини тўсувчи қўшимча устки қатламни қўшишни режалаштирмоқда. "Speed tape" лентаси бўёқни кейинги бўёқ кўчишидан ҳимоя қилиш учун мўлжалланган.
Ишлаб чиқарувчи компаниянинг таҳлилига кўра, бундай бўёқ кўчиши косметик нуқсон бўлиб, парвознинг яроқлилиги ва ҳаво кемаси парвозларининг хавфсизлигига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди.
"Uzbekistan Airways" АЖ яқин келажакда Boeing 787-Dreamliner русумидаги учта ҳаво кемасини босқичма-босқич қайта бўяшни режалаштирган.
Шуни таъкидлаш керакки, ушбу муаммо "Uzbekistan Airways" авиакомпаниясининг Boeing 787-Dreamliner ҳаво кемаларида парвозлар хавфсизлиги ва қулайлигига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди.
144views0replies
0

Комментарии