Поиск
RUUZ

Общество

Икки вилоятда давлат рўйхатидан ўтмаган ва сохта ҳужжатли дори воситалари савдоси фош қилинди — видео

Қўлга олинганлар “Ампициллин”, “Виванарин”, “Инфера”, S-Gen ва Ferrovell каби дори воситаларини сотишга уринган. Ҳолат юзасидан жиноий ишлар қўзғатилган.

65views0replies
0

Видеодан кадр

Пастдарғом туманида яшовчи 25 ёшли фуқаро Хитой давлатида ишлаб чиқарилган 3600 дона S-Gen номли дори воситаларини 46 млн сўмга сотган вақтида ушланди.
Шунингдек, ундан мазкур дориларнинг гўёки давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги сохта мувофиқлик сертификати ҳам ашёвий далил сифатида олинди.
Бундан ташқари, унинг яшаш хонадонидан сифати кафолатланмаган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган 240 дона “ВиВаНарин” номли дори воситаси ҳам процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида яшовчи 35 ёшли фуқаро умумий қиймати 121 млн 800 минг сўмлик 2400 дона “Ампициллин”, 1600 дона “Инфера”, 1600 дона Ferrovell железа гидроксид сахарозный комплекс” ва 125 дона “Гонадотропин хорионический” номли дори воситаларини Наманган шаҳридаги дорихоналарга юбормоқчи бўлган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасасининг хулосасига кўра, ушбу дорилар – дори воситалари ва тиббий буюмлар Давлат реестрига рўйхатга олинмаганлиги ҳамда Сертификатлаштириш идоралари томонидан мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилмаганлиги ва сақлаш шароитига амал қилинмаганлиги боис, уларни республика ҳудудида сотиш, ташиш ва тиббиёт амалиётида қўллаш тақиқланади.
Таъкидланишича, мазкур шахс муқаддам шу турдаги жиноятни содир этганлиги учун 2023 йил Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 165-1-моддаси билан жарима жазосига тортилган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан ЖКнинг 186-3-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
65views0replies
0

Комментарии