Поиск
RUUZ

Экономика

Йил давомида ишлаб чиқариш корхоналари томонидан 41 триллион сўмдан ортиқ солиқ тўлади

Бу солиқ 67 мингдан ортиқ солиқ тўловчидан тушган. Жами солиқнинг деярли ярми 20 нафар солиқ тўловчига тўғри келади.

84views0replies
0

Иллюстрация

2023 йил январ-декабрь ойларида ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи 67 322 та юридик шахс томонидан 41,6 трлн сўмга яқин солиқ тўланган. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар берди. 
Қайд этилишича, шундан 18,9 трлн сўми 20 та солиқ тўловчи ҳисобига тўғри келади. Уларнинг товар айланмаси 162,5 трлн сўм, қўллаган солиқ имтиёзлари миқдори эса 2,5 трлн сўмдан ошган.
Солиқ имтиёзлари миқдори 14,35 триллион сўмни ташкил этди, шундан 2,55 триллион сўми йирик саноат корхоналарига тўғри келди. Бу маблағнинг катта қисми (67 фоизи) Uz-Kor Gas Chemical – 899,1 миллиард сўм ва UzAuto Motors – 824,6 миллиард сўмга тўғри келади.
Ушбу солиқ тўловчилар томонидан таъминланган тушумлар солиқ турлари кесимида ҚҚС - 6,5 трлн сўм, акциз солиғи - 3,7 трлн сўм, ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ - 2,1 трлн сўм, фойда солиғи - 1,9 трлн сўм, ЖШОДС - 1 трлн сўм, ижтимоий солиқ - 921,7 млрд сўм, мол-мулк солиғи - 642,3 млрд сўм, ер солиғи - 343,2 млрд сўм, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ - 110,6 млрд сўм бошқа солиқлар - 1,5 трлн сўмни ташкил қилган.
84views0replies
0

Комментарии