Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ғ.Н. фуқаро Д.Б.нинг ишончига кириб, унга гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида инглиз тили фанидан TOEFL сертификатини ҳеч қандай имтиҳонларсиз олиб бериши эвазига 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.