Поиск
RUUZ

Общество

Сурхондарёда 3 фарзандига алимент тўлашни истамаган эркак уйининг ертўласидан топилди

Хонадондаги қорамолни хатловга олиш жараёнида хонадон эгалари қарздор уйнинг ертўласига яшириниб олганини айтишган.

184views0replies
0

Сурхондарё МИБ

Сурхондарёда фарзандларига алимент тўламаганлиги учун икки йил олдин қидирувга берилган ота ўз хонадонининг ертўла қисмидан топилди, дея хабар бермоқда Сурхондарё МИБ Матбуот хизмати.
Аниқланишича, Ангор туманида яшовчи фуқаро Ф.М. турмуш ўртоғи билан ажрашгандан сўнг, 2019 йил январь ойидаги суд буйруғига асосан вояга етмаган 3 нафар фарзандига алимент тўлаши белгиланган. Ҳозирги кунга қадар қарздор ота алимент тўлашдан бош тортиб келган.
МИБ Ангор туман бўлими давлат ижрочиси қарздорнинг яшаш манзилига бориб, яқинларига ижро иши ҳақида тушунтириш берган. Хонадондаги қорамолни хатловга олиш жараёнида қорамолдан айрилишни истамаган хонадон эгалари қарздор уйнинг ертўласига яшириниб олганини айтишган.
Қарздор ота иши жиноят ишлари бўйича Ангор туман судида кўриб чиқилиб, унга 51 млн сўмдан ортиқ алимент қарздорлиги сабаб 15 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Наманганда алимент тўлашдан қочиб юрган ота Тошкентда уй ертўласидан топилгани ҳақида хабар берган эдик.
184views0replies
0

Комментарии