Тошкент вилоятида 31 ёшли эркак вафот этди. Бу ҳақда «Миллар» дастури хабар қилди.
Аниқланишича, фуқаро темирйўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган бўлган. Натижада уни йўловчи поезд уриб юборган. Оқибатда у воқеа жойида вафот этган. Бахтсиз ҳодиса юз берган куни у маст ҳолатда бўлган.
Марҳумнинг онаси ўғлининг бир кун олдин фарзандли бўлганини, аёлини туғруқхонадан олиб чиқиш учун тайёргарлик кўриш мақсадида уйидан чиқиб кетганлигини таъкидлаган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Тошкент транспорт прокуратураси томонидан тергов ишлари олиб борилмоқда.