Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентда 23 ёшли йигит бошига қолип тушиб кетиши оқибатида вафот этди

Тошкентдаги қурилишда ишлаётган йигит оғир тан жароҳати олиб, вафот этди

287views0replies
0

UzNews.uz

Бош прокуратуранинг UzNews.uz'га маълум қилишича, 2024 йил 11 март куни Янгиҳаёт тумани "Янги Дархон МФЙ"да “King house” МЧЖ томонидан қурилаётган кўп қаватли уйларнинг қурилиш ишларида ишлаб келаётган 2001 йилда туғилган Ш.Б.нинг бошига қурилаётган уйнинг 14-қаватидан опалубка тушиб кетиб, вафот этган.
Дастлабки суд тиббий экспертизанинг хулосасига кўра, Ш.Б.нинг ўлим сабаби ҳаёт билан номутонасиб жароҳат, бош мия очиқ жароҳати, калла гумбазининг асосий суякларининг юз суякларига ўтувчи синишлари, боя мия лат еб мажағланиши, умуртқа поғанаси ва орқа мия ёпиқ жароҳати, олтинчи еттинча кўкрак умуртқалари синишлари, орқа мия лат ейиши, кўкрак қафаси ёпиқ тўмтоқ жароҳати, тўш суяги, ўпкалар лат еб ёрилишлари, бош соҳаси эзилиб йиртилган яраси, ташқи ва ички қон йўқотиш, ички аъзолари кам қонлиги сабаб бўлган.
Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
287views0replies
0

Комментарии