Поиск
RUUZ

Спорт

Ўзбекистонлик 5 нафар спортчи Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари лицензиясига эга бўлди

5 нафар Ўзбекистонлик боксчи Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида қатнашади.

88views0replies
0

iaba.ie

Италиянинг Бусто-Арсицио шаҳрида Париж-2024 Олимпия ўйинлари учун йўлланма берувчи 1-жаҳон квалификацион турнирда Ўзбекистонлик 5 нафар боксчи Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари лицензияси учун кечган жангда ғолиб бўлиб, Олимпия ўйинлари иштирокчиси бўлди.
-50 кг вазн тоифасида Сабина Бобоқулова япониялик Ринка Киношитани;
-92 кг вазн тоифасида Лазизбек Мулложонов грузиялик Георги Кушиташвилини;
-63 кг вазн тоифасида Руслан Абдуллаев сербиялик Алексей Сендрикни;
-80 кг вазн тоифасида Тўрабек Ҳабибуллаев колумбиялик Хуан Ортисни;
-71 кг вазн тоифасида Асадхўжа Мўйдинхўжаев иорданиялик Зияд Ишаишни мағлубиятга учратиб, Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмасига эга бўлди.
88views0replies
0

Комментарии