Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда тақиқланган вазн йўқотувчи маҳсулот ва дорилар рўйхати эълон қилинди

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ушбу дорилар ва вазн йўқотиш маҳсулотларида сибутрамин топилганлигини тушунтирди.

318views0replies
0

"Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маракази"

ССВ ҳузуридаги "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" интернет тармоқлари орқали онлайн сотилаётган, озиш учун мўлжалланган қуйидаги маҳсулотларни реализация қилиш ва сақлаш тақиқланганини маълум қилди: 
- Reborn Ultimate;
- Lipotrim Ultra;
- Сексуальная фигура;
- Al-Sheikh;
- Fatzorb;
- Fatzorb Ultra;
- Fatzorb Plus;
- Spirulina;
- Arabic;
- Reduksin Layt;
- Kod S;
- Shafran diet;
- Gold Puma;
- Блокатор жира;
- Hot pepper;
- Ферментаиз;
- Липоксин для похудения;
- Куаймый Extra;
- Slim ultra (Samyun Wan).
Қайд этилишича, Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний йўллар билан кириб келган ва Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда ашёвий далил сифатида олинган ушбу маҳсулотлар Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази лабораторияларида текширилганда уларнинг таркибида сибутрамин моддаси мавжудлиги аниқланди.
Таъкидлаш жоиз, мазкур модда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги “Ўзбекистонда кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисида”ги 818-сон қарори билан тасдиқланган Кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган бўлиб, лекин таркибида сибутрамин моддаси мавжуд бўлган юқоридаги 19 турдаги маҳсулот дори воситаси сифатида Ўзбекистонда давлат рўйхатидан ўтказилмаган.
318views0replies
0

Комментарии