Поиск
RUUZ

Общество

"Ҳозир ижодкорлар даромадларини декларация қилиш энг тўғри йўл” — Озодбек Назарбеков

Маданият вазири ижодкорларни даромад солиғига тортиш масаласига изоҳ берди.

209views0replies
0

АОКА

АОКАда бўлиб ўтган маданият вазирлиги раҳбарияти иштирокида матбуот анжуманида Озодбек Назарбеков хонандаларни солиққа тортиш бўйича саволга жавоб берди.
"Хонандаларнинг ҳар бир даромадидан солиқ олиш турини жорий қилиш жараёни бироз мураккаб кечаяпти. Буни Солиқ қўмитаси билан бир неча йилдан буён муҳокама қиляпмиз. Ҳозир ҳаттоки икки хил солиқ стандарти жорий қилган. Биринчиси — хоҳласа декларация тўлдиради, хоҳламаса ўша базавий ҳисоблаш шаклида тўлайди. Ҳар иккаласига ҳам имконият берганмиз. Сабаби биз шу декларация орқали бу муаммога ечим топишимиз мумкин", - дейди вазир.
Назарбековнинг айтишича, фақат декларация орқали қолган ижодкорларни ҳам солиққа тортиш мумкин. Бу ерда фақатгина хонанда эмас, бастакор, шоирлар ва бошқалар бор.
"Мана 4 йилдан бери биз буни енгил ечимини тополмаяпмиз. Менимча ҳозирги вақтда ижодкорларни ўз хоҳиши билан декларация тўлдиришга ўтказиш — энг тўғри йўл бўлади. Биласизлар, бу ерда ўтган йилларни ҳам таъсири бор. Яъни, ижодкорларда декларацияга ўтишдан қўрқиш бор. Энди, бу қўрқув доимий бор нарса. Лекин, декларация тўлдириш энг тўғри йўл. Бу масала бирдан ҳал бўлмайди. Барчаси босқичма-босқич амалга оширилади", - дейди маданият вазири.
Аввалроқ, хонандалар ва мусиқа жамоаларига солиқ солиш тизимини ўзгартириш бўйича президент фармони қабул қилинганди.
209views0replies
0

Комментарии