Поиск
RUUZ

Погода

Бу ҳафтада ёмғир ва қор ёғиши мумкин бўлган ноқулай об-ҳаво кутилмоқда

Синоптиклар ушбу ҳафтада кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

1096views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун ҳудуднинг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида, куннинг иккинчи ярмида Бухоро, Навоий вилоятларида ва кечга томон Қашқадарё, Самарқанд вилоятларининг баъзи жойларида ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати +15...+20 даража илиқ атрофида бўлади.
Эртага 12 март куни республиканинг кўп вилоятларида ёмғир ёғади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати +8...+13 даража бўлади. 11-12 март кунлари республиканинг айрим жойларида момақалдироқ бўлиши мумкин.
Чоршанба 13 март куни ёмғир ёғади, ёмғир асосан фақат кечаси ва эрталаб кузатилади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Тошкент вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида кундуз куни ҳам ёмғир ёғиши мумкин.
14 март куни республиканинг марказий ва шарқий ҳудудларида жадаллиги асосан бироз бўлган ёмғир ёғади, айрим жойларда ёмғир қорга айланиши эҳтимоли бор. Республика шимолида ва жанубида ёғингарчилик кутилмайди.
13-14 март кунлари республика ҳудудига совуқ ҳаво массалари кириб келиши давом этади ва 14 мартга келиб, ҳаво ҳарорати кечаси 0...+5 даража илиқ, кундузи +3...+8 даража илиққача пасаяди.
15 март куни республиканинг барча ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати -3 даража совуқ +2 даража илиқ, кундузи +6...+11 даража илиқ бўлади.
Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 11-12 март куни баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучаяди.
Пойтахтда бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат +17...+19 даража илиқ бўлади.
Эртага 12 март куни ёмғир ёғади. Шамол тезлиги соатига 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +7...+9 даража илиқ, кундузи +9...+11 даража илиқ бўлади.
13-14 мартда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 14 мартда ёмғир қорга айланиши мумкин. Ҳарорат кечалари 0...+3 даража илиқ, кундуз кунлари +3...+8 даража илиқ бўлади.
15 мартда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси -3 даража совуқ +2 даража илиқ, кундузи +6...+11 даража илиқ бўлади.
1096views0replies
0

Комментарии