Поиск
RUUZ

Общество

8 мартдан электр энергияси етказиб беришда ҳеч қандай чекловлар қўлланилмаяпти — Энергетика вазирлиги

Энергетика вазирлигида истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларни маълум қилди.

98views0replies
0

Энерегетика вазирлиги

8 мартдан эътиборан мамлакат ҳудудларига электр энергияси етказиб беришда ҳеч қандай чекловлар қўлланилмаяпти. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Энергетика вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Ҳасан Тошхўжаев маълум қилди.
Қайд этилишича, табиий газ босимининг меъёрий схемага қайтгани электр энергияси етказиб бериш тизимида 17 февраль санасидан эътиборан амалга киритиб келинган чекловларнинг бекор қилинишини таъминланган.
Маълум қилинишича, кеча мамлакатдаги 1 минг 325 та автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари орқали жами 13 миллион 415 минг кубометр табиий газ сотилди. Мазкур миқдор 7 март куни 14 миллион 910 минг кубометрни, 8 март куни 15 миллион 12 минг кубометрни, 9 март куни эса 15 миллион 614 минг кубометрни ташкил қилди.
Шунингдек, кеча автомобилларга газ қуйиш станциялари орқали жами 270 минг тонна суюлтирилган газ етказилди. Аҳоли ва иқтисодиёт тармоқлари автобензин ҳамда дизель ёнилғиси билан мавжуд эҳтиёжни тўлиқ қоплайдиган даражада таъминланмоқда. Хусусан, 10 март куни “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти томонидан юртимиздаги барча автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларига 661 тонна автобензин етказиб берилди.
98views0replies
0

Комментарии