Сирдарё вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Рахимжон Бобоев бошқа ишга ўтганлиги сабабли вазифасидан озод этилди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати.
Унинг ўрнига Умаров Абдурахим Абдулхамидович вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Абдурахим Умаров тайинловга қадар АТ Халқ банки Сирдарё вилояти филиали бошлиғи сифатида ишлаб келаётган эди.