Поиск
RUUZ

Реклама

SIHAT KÓZ: илғор технологиялар ва кўзлар саломатлигига индивидуал ёндашув

Ҳозирги вақтда кўзлар ҳар куни синовдан ўтади ва кўриш қобилиятига нисбатан тушаётган ортиқча зўриқиш даражаси ўн баробарга ошган. Кўриш қобилияти ҳақида қайғуриш нафақат зарурат, балки ҳаёт сифати масаласига айланиб бормоқда.

303views0replies
0

SIHAT KÓZ клиникаси Ўзбекистондаги етакчи клиникалардан бири бўлиб, кўриш қобилиятини тиниқ ва соғлом сақлашга интилаётган ҳар бир кишига ёрдам беришга тайёр.
15 йил давомида SIHAT KÓZ клиникаси илғор офтальмология маркази сифатида ўзини намоён қилди, бу ерда ҳар бир беморга индивидуал ёндашув мавжуд, тиббиётнинг замонавий ютуқлари ва самарали даволаш усуллари қўлланилади.
SIHAT KÓZ – бу шифокорларнинг билим ва тажрибаси, инновацион технологиялар ва бемор ҳақида ғамхўрликни ўзида мужассам этган клиника.
Инновация саломатлик хизматида
Клиниканинг асосий афзалликларидан бири кўриш қобилиятини оғриқсиз ва сифатли тиклаш, яхшилаш ва сақлаш учун янги технологияларни фаол жорий этиш ва қўллашдир.
SIHAT KÓZ офтальмологик хизматларнинг кенг кўламини таклиф этади: юқори аниқликдаги кенг қамровли диагностика, сўнгги авлод кўз биометрияси, катарактани даволаш ва замонавий интраокуляр линзалар (сунъий кўз гавҳари) имплантацияси, лазерли жарроҳлик, қандли диабет билан оғриган беморларда кўз муаммоларини самарали даволаш, ёшга боғлиқ кўриш муаммоларидан халос бўлиш, турли услублар ёрдамида эксимер лазерли кўриш қобилиятини тўғрилаш, шунингдек, FIOL ёрдамида тузатиш.
SIHAT KÓZ клиникасининг ноёб хусусиятларидан бири бу витреоретинал бўлим бўлиб, у Марказий Осиё минтақасидаги энг кучлилардан бири сифатида обрўга эга. Бу ерда мунтазам равишда кўзнинг тўр пардаси ва шишасимон танасида тўлиқ комплекс операциялар амалга оширилади, одамларнинг кўриш қобилияти сақланиб қайтарилади.
SIHAT KÓZ клиникаси операцион жараёнларга реал вақт режимида энг замонавий рақамли тизим жорий этилган кам сонли клиникалардан бири бўлиб, офтальмологларга компьютер навигацияси, кенгайтирилган реаллик ва сунъий интеллектнинг интеграциясини тақдим этади ва юқори аниқликдаги маркировка режалаштириш ва жарроҳлик ўтказишни таъминлайди, бу эса микрожарроҳлик аралашувларининг самарадорлиги, хавфсизлиги ва натижаларини оширади.
Профессионаллик ва ғамхўрлик
Клиниканинг шифокорлар жамоаси – SIHAT KÓZ нинг юраги ҳисобланади. Кўп йиллик муваффақиятли тажрибага эга юқори малакали мутахассислар янги диагностика ва даволаш усулларини жорий этиш учун мунтазам равишда малака ошириш ва сертификатлашдан ўтадилар. Жамоанинг профессионаллиги ва ҳар бир беморга индивидуал ёндашув даволанишнинг муваффақиятли натижасига бўлган ишонч ва ишончлилик муҳитини яратади.
Ҳар бир беморга ғамхўрлик қилиш
SIHAT KÓZ клиникасида кўз саломатлиги фаровонлик ва ҳаёт сифатида муҳим роль ўйнашига ишонишади. Шифокорлар нафақат сифатли тиббий ёрдам кўрсатишни таъминлайдилар, балки кўз касалликларининг олдини олиш, уларни тўғри парвариш қилиш бўйича ўқув сессиялари ҳам ўтказадилар. Жамоа ҳар бир беморга ғамхўрлик қилади ва нафақат даволашга, балки кўп йиллар давомида соғлик ва кўриш қобилиятини сақлашга интилади.
Ҳаммабоплик ва қулайлик
SIHAT KÓZ да профессионал офтальмологик ёрдамнинг ҳаммабоплиги ҳақида қайғуришади. Қулай жойлашув, замонавий асбоб-ускуналар, юқори технологиялар, қулай шароитлар, индивидуал ёндашув ва турли тўлов усуллари – барчаси беморлар қулайлиги учун. 
«SIHAT KÓZ – кўриш бахти!»
Телефон: +998 97 909 13 13
Telegram: @sihatkozuz
Instagram: @kozsihat
Реклама ҳуқуқи асосида
303views0replies
0

Комментарии