21 март Наврўз байрами муносабатимуносабати билан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида жорий йилнинг 21, 22, 23, 24 ва 25 март кунлари 775/776-сонли "Самарқанд — Тошкент — Самарқанд" йўналишида "Афросиёб" электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди. Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ Матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
775-сонли “Самарқанд — Тошкент” йўналиши: Самарқанд 11:11 — Тошкент 13:26;
776-сонли “Тошкент — Самарқанд” йўналиши: Тошкент 13:51 — Самарқанд 16:05.
Шунингдек, 20, 21 март кунилари Тошкент-Қарши йўналишида ҳам қўшимча "Афросиёб" электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди:
762-сонли “Тошкент — Қарши” йўналиши: Тошкент 6:59 — Қарши 10:33;
761-сонли “Қарши — Тошкент” йўналиши: Қарши 16:44 — Тошкент 20:20.
Чипталарни нафақат темир йўл чиптахоналаридан, балки электрон тарзда ушбу ҳавола орқали харид қилиш мумкин: eticket.railway.uz