Ойбек Шахавдинов Ўзбекистоннинг Венгриядаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда "Дунё" АА хабар бермоқда.
Ойбек Шахавдинов Будапештга тайинланишидан олдин ТИВнинг Европа мамлакатлари ва Европа Иттифоқи институтлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Ойбек Шахавдинов Ўзбекистоннинг қароргоҳи Будапешт шаҳрида жойлашган Венгриядаги биринчи элчиси саналади.