• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 7 марта 2024

2024 йил учун закот, фитр садақаси ва фидя миқдорлари эълон қилинди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг 2024 йилги (ҳижрий 1445 йил) закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори бўйича қарори қабул қилинди.

7 марта 2024
2509
0
UzNews.uz

Қайд этилишича, закот нисоби 40 млн сўм деб белгиланди. Шунингдек, ундан ортиқ маблағга эга бўлган киши, жами маблағнинг қирқдан бирини яъни, 2,5 фоизини закот ниятида беради.

Фитр садақасининг миқдори қуйидагича:

— Буғдой (14 000 сўм);

— Арпа (20 000 сўм);

— Майиз (110 000 сўм);

— Хурмо (180 000 сўм ).

Бунда, ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақаси ёки фидя миқдорини берса кифоя қилади.

Фидя миқдори фитр садақасининг миқдори билан бир хил бўлади. Ҳар ким ўз имкониятига қараб, ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фидя миқдорини ажратиши кифоя қилади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур қийматлар Тошкент шаҳар бозорларидаги нархга асосан белгиланди. Ҳар бир вилоят ўз бозорларидаги нархга қараб фитр садақасини белгилайди.

7 марта 2024
2509
0