Поиск
RUUZ

Общество

Қашқадарёда уч нафар блогер қамоққа олинди

Фермерлар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи, “Ҳимоячи блогерлар” МЧЖ раҳбари ва яна бир блогер товламачиликда айбланмоқда.

767views0replies
0

UzNews.uz

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар судининг ёпиқ суд мажлисида 3 нафар блогер — Наргиза Келдиёрова, Дилдора Ҳакимова ва “Инсон ҳуқуқлари” мустақил ташкилоти аъзоси, “Ҳимоячи блогерлар” МЧЖ раҳбари Шукурулла Парпиевни қамоққа олишга санкция берилгани, уларга ЖКнинг товламачилик моддаси билан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берилди. Қайд этилишича, улар бир нечта фуқаролардан товламачилик йўли билан пул ундирган.
Хабарга кўра, Наргиза Келдиёрова фермер бўлиб ишлаган. У фермер ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, ўзининг таъбирича Косон тумани ҳокимининг ноқонуний ҳаракатларини ёритиб келган. Дилдора Ҳакимова эса Косон тумани МИБинг ноқонуний ҳаракатлари юзасидан президентга бир неча бор мурожаат қилган.
Қашқадарё вилояти суди Матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур блогерларга нисбатан ҳақиқатда ЖКнинг 165-моддаси (товламачилик) 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Суднинг 2024 йил 28 февралдаги ажрими билан блогерларга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, қамоққа олиниши ва тергов ҳибсхонасига жойлаштирилиши белгиланган.
767views0replies
0

Комментарии