Поиск
RUUZ

Общество

Бешта ҳудудий тез тиббий ёрдам филиалига янги Volkswagen Caddy автомобиллари топширилди

Тез тиббий ёрдам хизмати автопарки 70 та янги А тоифали автомашиналар билан тўлдирилди.

61views0replies
0

CCВ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва "Jizzakh Auto" ўртасида имзоланган шартномага мувофиқ, "103" хизматига навбатдаги 70 дона А тоифали “Volkswagen Caddy” тез тиббий ёрдам автомашиналари топширилди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар қилди. 
Қайд этилишича, "Jizzakh Auto" томонидан ишлаб чиқарилган бу галги 70 та автотранспорт воситалари Республика тез тиббий ёрдам марказининг Қорақалпоғистон , Жиззах, Самарқанд, Фарғона ва Тошкент вилояти филиалларига мавжуд эҳтиёжга қараб тақсимланади. 
Маълумотга кўра, 2023 йил Республика тез тиббий ёрдам маркази автопарки юртимизда ишлаб чиқарилган 685 та “Volkswagen Caddy” автомашиналари билан бойиди. Шунингдек, жорий йил февраль ойида “103” хизматининг ҳудудий филиалларига яна 30 дона ана шундай замонавий автоуловлар тақдим этилди.
61views0replies
0

Комментарии