Самарқанд вилоятида 10 йил фарзанд кўрмаган 29 ёшли аёл орадан 10 йил ўтиб 4 эгизакли бўлди, дея хабар бермоқда Бу кун дастури.
Шифокорнинг айтишича чақалоқлар тўлиқ тўққиз ой бўлганда операция йўли билан дунёга келтирилган. Ҳозирда уларнинг аҳволи қониқарли ва уларга керакли бўлган муолажалар қилинмоқда, тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Чақалоқларни дунёга келтирган аёлнинг умумий аҳволи ўртача оғирликда. Чақалоқларнинг биринчиси қиз қолган 3 чақалоқ ўғил бўлди.
Қизалоқ 1 кило 700, иккинчи ўғил 1 кило 500, учинчи ўғил 2 кило 200 ва тўртинчи ўғил 2 кило 300 грамм оғирликда дунёга келди.
"Яхши ният қилса, сабр қилса албатта ҳаммасига эришса бўлади", - деди эгизакларнинг онаси.
"Жуда ҳам хурсандмиз, 10 йилдан бери фарзандсиз юрган эдик, мана 4 нафар фарзандли бўлдик. оила аъзоларимизнинг барчаси бундан хурсанд бўлишди", - деди чақалоқларнинг отаси.