Поиск
RUUZ

Общество

Қандай қилиб ЙҲХББ жарималарини текшириш ва тўлаш мумкин – йўриқнома

Ўзбекистонда ЙҲҚни бузганлик учун жарималарни онлайн равишда кузатиш ва тўлаш мумкин бўлди. Жарималарни қандай қилиб текшириш ва уларни 50 фоизли чегирма билан тўлаш мумкинлиги ҳақида айтиб берамиз.

1085views0replies
0

Биринчи усул – SMS орқали. Жарималар ҳақида маълумот олиш учун 8860 қисқа рақамига қуйидаги форматда SMS юборинг: «автомобилнинг давлат рақами» пробел «қайд этиш гувоҳномасининг серияси ва рақами» (пробелсиз).
Мисол: 00А123АА ААС9876543.
Хизмат Beeline, UMS, Ucell ва Uztelecom абонентлари учун мавжуд. Сўровга жавоб бир зумда келади, хабарда жарима мавжуд ёки мавжуд эмаслиги маълум қилинган бўлади. SMS нархи – 210 сўм. 
Иккинчи усул – Mening jarimalarim иловаси орқали. Иловани Play Market ёки AppStore орқали юклаб олиш мумкин. OneID идентификация тизими орқали рўйхатдан ўтинг. Рўйхатдан ўтишни якунлаш учун қуйидаги маълумотларни киритинг:
• фуқаролик ҳақида маълумот;
• туғилган сана;
• паспорт серияси ва рақами;
• электрон почта ва телефон рақами.
Кейин қайд этиш гувоҳномаси ва автомобилнинг давлат рақами маълумотларини киритиш лозим. Иловадан фойдаланиш бепул.
Учинчи усул – Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали. Агар автомобиль тизимга киритилган бўлса, жарималарни «Автотранспорт маълумотлари» бўлимида бепул кузатиб бориш мумкин.
Янги фойдаланувчи my.gov.uz сайтида рўйхатдан ўтиши лозим. Рўйхатдан ўтгандан кейин, давлат рақами, қайд этиш гувоҳномасининг серияси ва рақами, суғурта компаниясининг маълумотлари ва полис рақами билан автомобиль ҳақидаги маълумотларни тўлдиринг.
Тўртинчи усул – Road24 иловаси орқали. Иловани Play Market ва AppStore орқали юклаб олиш мумкин. Телефон рақами билан рўйхатдан ўтинг ва рақамга келган кодни тегишли қисмга киритинг. Кейин эса автомобилнинг давлат рақами ва қайд этиш гувоҳномасининг рақамини киритиш керак. Шундан сўнг иловада жарималар ҳақида барча керакли маълумотлар тақдим этилади.
Бешинчи усул – «ЙҲХББ жарималари» бўлими мавжуд бўлган Payme ва Click тўлов тизимлари орқали. Тизимда автомобилнинг давлат рақами, қайд этиш гувоҳномасининг серияси ва рақами ҳамда телефон рақамини киритиб, транспорт воситаси ҳақидаги маълумотни тақдим этиш керак. Жарима ҳақидаги маълумот SMS кўринишида келади. Хизмат нархи – ойига 2000 сўм. Жаримани биринчи 15 кун ичида тўласангиз, 50 фоиз чегирма тақдим этилади.
Жарималарни қандай тўлаш мумкин
Жаримани қарор рақами ва унинг миқдорини билган ҳолда тўлаш мумкин. Ушбу маълумотлар қарорнинг SMS-хабар ёки почта орқали юборилган қоғоз кўринишидаги нусхасида мавжуд. Payme ва Click тўлов тизимларидан фойдаланиш мумкин.
Тўлов тизимига қарор рақамини киритинг, кейин автомобиль эгасининг исми ва фамилияси, бузилган қоида тури ва жарима миқдори кўринади.
Шунингдек, жаримани жарима ҳақидаги қарорни тақдим этган ҳолда, исталган туман ЙҲХБ кассаси ва энг яқин банкда тўлаш мумкин.
ЙҲҚни бузганлик учун жарималар муддати:
• Жарима ҳайдовчи иштирокида ЙҲХБ инспектори томонидан расмийлаштирилган бўлса, уни 30 кун ичида тўлаш керак.
• Жарима автоматик камералар тизими томонидан белгиланган бўлса – тўлов муддати 60 кунгача.
Жаримани қандай қилиб низолаш мумкин
Низолаш аризасини жарима нусхаси олинганидан кейин 10 кун ичида юбориш керак. Муддати 10 кундан ошадиган узрли сабаблар бўлса, муддат тегишли органлар томонидан қайта тикланиши мумкин.
Жарима белгилаш ҳақидаги қарор қоидани бузган шахс иштирокисиз киритилган бўлиши мумкин. Бунда электрон қарор жаримани расмийлаштириш сифатида ҳам хизмат қилади.
Ноҳақ жарима белгиланган ҳолатлар учун телефон рақами: +998 (71) 254-22-16.
Жарима тўланмаса нима бўлади
Агар жарима 60 кун ичида тўланмаса, тизим автоматик равишда квитанцияни блоклайди ва тўланмаганлик ҳолати ҳақида Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросига хабар юборади.
МИБ машина эгаси номида бўлган мол-мулкка хатлаш белгилаши мумкин. Бундай ҳолатда ҳар қандай мол-мулкни сотиш ва сотиб олиш тақиқланади
1085views0replies
0

Комментарии