20 мартдан бошлаб Тошкент темир йўл узели йўналишларида электропоездларда ҳаракатланиш нархига ягона тариф белгиланади. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, йўловчилар аввалгидек ҳар бир зона учун алоҳида нархда эмас, балки йўналишга қараб, зоналарга бўлинмаган ҳолатда тўловни амалга оширадилар.
Масалан, эндиликда "Тошкент — Бекобод — Тошкент" йўналиши ягона тариф нархи 12 000 сўм, "Тошкент — Хожикент — Тошкент" йўналиши 10 000 сўм. Юқоридаги жадвал орқали тарифлар билан танишишингиз мумкин.
Шунингдек, электрон тарзда (АТТО) тўлов қилмоқчи бўлган йўловчилар нақд пулда амалга ошириладиган тўловдан фарқли равишда 500 сўмга кам тўлашлари мумкин.