Жорий йилнинг 27 февраль куни соат 19:00 атрофида Бухоро вилояти Шофиркон тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ўзи ишлайдиган тиббиёт бирлашмаси туғруқ бўлимининг хоналаридан бирида бир эркак ва аёлнинг жинсий алоқа қилиши учун 200 минг сўм эвазига шароит яратиб берган 1983 йилда туғилган аёл ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Шофиркон тумани ИИБ томонидан ЖКнинг 131-моддаси (қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.