Поиск
RUUZ

Реклама

Uzum экспертлари Жаҳон банкининг Душанбеда бўлиб ўтган конференциясида иштирок этди

Жаҳон банкининг Elevating global access through e-commerce in Tajikistan конференциясида Uzum экотизимининг экспертлари, шунингдек, Uzum Market миллий маркетплейсининг сотувчилари иштирок этди.

279views0replies
0

Конференцияда Жаҳон банки, e-commerce платформалари, давлат органлари, молия ва банк сервислари ва 19 мамлакатдан логистика компаниялари экспертлари шахсан иштирок этди. Тадбирнинг мақсади – кичик ва ўрта бизнес корхоналари ўртасида билим ва ресурслар алмашинувини йўлга қўйиш, Марказий Осиё мамлакатларининг халқаро ташкилотлари, давлат органлари, кичик ва ўрта бизнеслари ўртасида мулоқот майдончасини ташкил этишдир. 
«Электрон тижоратнинг замонавий иқтисодиётдаги асосий ролини эътироф этган ҳолда, E-GATE дастури орқали Жаҳон банки Тожикистоннинг электрон тижоратни ривожлантиришга интилишини фаол қўллаб-қувватламоқда. E-GATE дастури орқали биз Тожикистоннинг кичик ва ўрта бизнесига глобал B2B электрон тижорат платформаларига жуда зарур бўлган аъзоликни таклиф қиламиз, бу эса офлайн форматда бўлмаган бозорга кириш имконини беради, ҳукуматга қулай қонунчиликни ишлаб чиқишда техник ёрдам кўрсатамиз ва салоҳиятни ошириш тадбирлари орқали глобал билимларни мамлакатнинг электрон савдо майдончалари билан баҳам кўрамиз», – деди Жаҳон банкининг Тожикистондаги доимий вакили Озан Севимли.
«Дастлабки босқичда электрон тижорат бозорининг барча ўйинчилари бир хил вазифаларни ҳал қилишлари керак: инфратузилмани қуриш, тадбиркорлар ва фойдаланувчиларни ўқитиш, норматив-ҳуқуқий базани шакллантириш учун давлат органлари билан фаол мулоқотни давом эттириш. Ўзбекистонда умуман бозор ва хусусан миллий маркетплейснинг ўсиши учун шароитлар яратиш мақсадида улкан ишлар амалга оширилди.
Кейинги 5 йил ичида KPMG прогнозларига кўра e-commerce мамлакатда 7 баравар ўсади, бизнинг платформамиз 2023 йилда йилга қараганда 23 баравар ўсди, бу мамлакатда онлайн савдога бўлган талабни кўрсатади. Ишончим комилки, бизнинг тажрибамиз ва Тожикистон тадбиркорлари билан фаол мулоқот олиб бораётган Uzum Market сотувчиларининг тажрибаси мамлакатда онлайн савдони ривожлантириш учун фойдали бўлади», – дейди Uzum стратегия ва бизнесни ривожлантириш бўйича директори Николай Селезнев.
Конференция доирасида Ўзбекистон селлерлари ассоциацияси ва Тожикистон Республикаси кичик ва ўрта бизнес Миллий ассоциацияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзоланди.
Конференция Тожикистон, Марказий Осиё мамлакатлари ва жаҳон e-commerce ҳамжамияти ўртасида самарали муносабатларни ўрнатиш ва мамлакатнинг инвестиция салоҳиятини очиш учун қулай шарт-шароитлар яратишдаги биринчи қадам бўлади.
Реклама ҳуқуқи асосида
279views0replies
0

Комментарии