Поиск
RUUZ

Общество

Фарғонада мактаб ўқитувчиси ўқувчига телефон улоқтириб, унинг бошини ёриб қўйди — видео

Болалар омбудсмани ҳодиса юзасидан маълумот берди.

116views0replies
0

Видеодан кадр

Болалар омбудсмани хабарига кўра, омбудсман котибиятига ижтимоий тармоқ орқали видео келиб тушган.
Аниқланишича, жорий йилнинг 5 март куни Марғилон шаҳар 29-умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили ўқитувчиси 2000 йилда туғилган М.Э. ўқув жараёнининг 6-соат дарсини 5-Д синфига ўтаётганда шу синфнинг ўқувчиси 2012 йилда туғилган У.Ж. ҳожатхонага чиқиб келишни сўраган, ўқитувчи жавоб бермаган. 
Бола зарурат юзасидан синфдан чиққан ва бирозда қайтгач, ўқитувчи унинг рухсатсиз ҳаракатидан ва гаплашиб ўтиришидан жаҳли чиқиб ўз қўл телефонини ўқувчига қарата отган. Телефон У.Ж.га тегиб, оқибатда унинг боши ёрилган.
У.Ж.га мактаб ҳамшираси томонидан биринчи ёрдам кўрсатилиб, боши боғланган. Уйга шу ҳолатда борган вақтида боланинг онаси У.Г. жароҳатдан хабар топиб, уни шифохонага олиб борган ва болага зарурий тиббий муолажалар кўрсатилган.
Ҳозирда ўқитувчининг ҳаракати юзасидан туман ИИБ терговга қадар текширув олиб бормоқда. Бу борада қўшимча маълумот берилади.
116views0replies
0

Комментарии