• 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Спорт 5 марта 2024

Осиё чемпионатида сув спорти турлари бўйича ёшлар 6 та медални қўлга киритди

Филиппинда ўтаётган мазкур чемпионатда ўзбекистонликлар 1 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалларини эгаллаган.

251
0

Маълум қилинишича, Филиппинда сув спорти турлари бўйича ёш гуруҳлари ўртасидаги Осиё чемпионати ўтказилмоқда. Чемпионат давомида синхрон сузувчилар ҳам юқори натижалар қайд этишяпти. Ортда қолган икки кундан сўнг, синхрончилар 1 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалларини жамғарган.

Олтин медалга 12 ёш ва ундан кичик бўлган спортчиларнинг мажбурий дастурида Даря Кочнева сазовор бўлди. Айни шу ёш тоифасидаги соло чиқишида Елизавета Касаткинага кумуш медаль насиб этди. Иккинчи кумуш медаль 13-15 ёш ҳамда 12 ёш ва ундан кичик бўлган спортчиларнинг жамоавий дастурида қўлга киритилди.

"Шунингдек, Зиёдахон Тошхўжаева (ёшлар, соло) 1 та ва Сабина Маҳмудова (13-15 ёш, соло ҳамда мажбурий дастур) 2 та бронза медалини делегация ҳисобига қўшиб қўйишган",- дейилади хабарда.


251
0