Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда мактабда ўқитувчи бошланғич синф ўқувчиларини доскага олиб чиқиб, танбеҳ бераётган вақтида бир ўқувчи хушидан кетиб қолгани акс этган видео тарқалди.
Бош прокуратура хабарига кўра, ҳодиса Пахтакор туманидаги 9-сонли умумий ўрта таълим мактабида содир бўлган. Ҳодиса юзасидан ички ишлар органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аниқланишича, 1-синф раҳбари С.С. (аёл) имтиҳон олган вақтида, қониқарсиз баҳо олган ўқувчиларни доска ёнига чиқариб, уларга танбеҳ берган вақтида, шу синф ўқувчиси ўзини тута олмасдан йиқилиб тушган.
Текширув ҳаракатлари Жиззах вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган.