Поиск
RUUZ

Общество

Асака тумани ИИБ тергов бўлинмасининг собиқ ходими ва прокурор ўринбосари қамоққа олинди — видео

Улар 15 минг АҚШ пора олганликда айбланмоқда.

151views0replies
0

Видеодан кадр

Асака тумани ИИБ тергов бўлинмасининг собиқ ходими мазкур туман прокуратураси иш юритувида бўлган жиноят иши доирасида қурилиш фирмаси раҳбарига нисбатан қўлланилган “қамоқ” эҳтиёт чорасини ўзгартириб, аниқланган зарар суммасини камайтириб беришни ваъда қилган. У бунинг эвазига айбланувчининг яқинларидан 15 минг АҚШ доллари сўраган.
Аниқланишича, cобиқ ходим бу ишни Асака тумани прокурори ўринбосари орқали амалга оширмоқчи бўлган. У 15 минг АҚШ доллари олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳолат юзасидан тўпланган материаллар асосида собиқ терговчига нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.
Олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида туман прокурори ўринбосари ҳам ушбу жиноят ишига айбланувчи тариқасида жалб қилинди. Ҳозирда уларга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.
151views0replies
0

Комментарии