Поиск
RUUZ

Происшествия

10 йилга қамалган Андижон шаҳар собиқ ҳокими вафот этди

Марҳум маҳкумлар учун мўлжалланган касалхонанинг терапия бўлинмасида даволанаётган бўлган.

1260views0replies
0

Андижон вилояти ҳокимлиги

2022 йилнинг декабр ойида Андижон шаҳар собиқ ҳокими Б.Ҳайдаров бир гуруҳ шахслар билан тил бириктирган ҳолда давлат бюджетидан 63 млрд сўмни талон-торож қилганлиги учун 10 йилга қамалгани ҳақида хабар берган эдик.
Бош прокуратура матбуот хизмати Ҳаёт Шамсутдиновнинг UzNews.uz'га маълум қилишича, жазони ижро этиш департаментига қарашли маҳкумлар учун мўлжалланган касалхонанинг терапия бўлинмасида даволанаётган маҳкум Ҳайдаров Бахромжон бугун, 5 март куни соат 00:15 атрофида касаллиги сабабли вафот этган.
Собиқ ҳокимнинг ўлимига юрак ишемик касаллиги зўриқиш стенокардияси ФС-III, ИККС. Коронар қон томирлар стентлаш операциясидан кейинги ҳолат. Гипертония касаллиги III босқич. Артериал гипертензия-III. Хавф-IV (Ўта юқори) асосий ташхиси қўйилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент махсус прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
1260views0replies
0

Комментарии