Поиск
RUUZ

Общество

"Ситуацион невроз": 6 ёшли отасиз ўсган бола отасини кўрганда ундан қўрқмоқда — видео

Сирдарёда туғилганидан сўнг ота-она қарамоғисиз қолган бола 5 йилдан сўнг отасини кўргач ситуацион неврозга учрамоқда.

527views0replies
0

Видеодан кадр

Сирдарёда отасидан қўрқаётган болакай неврозга чалингани, унга мутасаддилар ёрдами кераклиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳолатга муносабат билдирди.
Қайд этилишича, агентликнинг Сирдарё вилояти бошқармаси томонидан ҳолатни ўрганиш ва назоратга олиш мақсадида ишчи гуруҳ ташкил этилган. Ишчи гуруҳ таркибига маҳалла фуқаролар йиғини раиси, вилоят асаб ва руҳий касалликлар диспансери психиатрлари, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт шифокорлари жалб этилган.
Дастлабки ўрганиш давомида аниқланишича, Сирдарё тумани “Қуёш” МФЙда яшовчи 2018 йилда туғилган Р.А. 2020 йилдан ота-онасининг қармоғисиз қолиб кетган. Бола 2020 йилдан бола вақтинча бобоси ва бувисининг уйида яшаган.
Орадан 3 йил ўтганидан сўнг бола Сирдарё тумани ҳокимининг 2023 йил 15 июндаги қарори билан “Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”ги қонуни 10-19-21-моддалари ҳамда “Қуёш” МФЙ томонидан тузилган далолатномага асосланган ҳолда тоғасига васийликка берилган.
Ўрганиш давомида вояга етмаган шахс психиатор ва невропотолог кўригидан ўтказилди ва унинг руҳий ҳолати яхши экани, атрофдагилар билан мулоқотга осон киришаётганлиги кузатилди.
Аммо шифокорларнинг хулосаларига кўра, унда ситуацион невроз, яъни отаси билан учрашган вақтида боланинг руҳиятида салбий ўзгаришлар содир бўлгани қайд этилди. Юзага келган ҳолатни олдини олиш мақсадида шифокорлар хулосасига таянган ҳолда суд томонидан ота ва боланинг кўришиш ишини вақтинча тўхтатиш таклифи билдирилган.
527views0replies
0

Комментарии